«Манчестер Сити» марказий яримҳимоячиси Нико Гонсалес «Нюкасл»га трансфер олдидан тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, трансфернинг расмий эълони яқин 24 соат ичида амалга оширилиши кутилмоқда. Келишув қиймати 58,5 миллион еврони ташкил қилади.
Гонсалес «Манчестер Сити» сафида 2025 йил февралидан буён тўп тепмоқда. «Барселона» тарбияланувчиси Англияга «Порту»дан кўчиб ўтган.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.