Бугун
20
Ўзбек

Расман: Буадди – «Манчестер Сити» футболчиси

Футбол
26 август, 07:35
Эндиликда у янги жамоасида 32-рақам остида тўп тепади.
Расман: Буадди – «Манчестер Сити» футболчиси
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити» клуби «Лилл»дан Айюб Буадди трансферини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, марокашлик футболчи «шаҳарликлар» билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган. Эндиликда у янги жамоасида 32-рақам остида тўп тепади.

Аввалроқ Буадди трансфери «Манчестер Сити»га 95+5 миллион еврога тушиши маълум бўлган эди.

Маълумот учун, Буадди «итлар»нинг асосий жамоасида 2023 йили, 16 ёшида дебют қилган. У Франция клубида жами 96 та учрашувда майдонга тушган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Марокаш миллий жамоаси сафида олти учрашувнинг бештасини асосий таркибда бошлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар