Ўтган ҳафтада миллий биринчиликларда бир қатор қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди. Англия ва Италияда мавсум старт олди. Испанияда 2-тур ўйинлари ортда қолди. Францияда ҳам старт кутилмаган натижалар қайд этилди. Tribuna.uz нашри топ-5 чемпионатларидаги асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги ҳолатга эътибор қаратади.
Чемпиондан ишончли ғалаба
Артета жамоаси мавсумни ишончли тарздаги ғалаба билан бошлади. Лондонда «Ковентри»га қарши беллашган «тўпчилар» 1-бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Хаверц янги мавсумд лиганинг илк голига муаллифлик қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, Сака ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлим аввалида эса Эдегор якуний нуқтани қўйди. Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Ковентри» эса илк турда йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилишга тўғри келди. Бу жамоа лигада омон қолиш учун курашади. Бу йўлда Лэмпардни жиддий синовлар кутмоқда.
Арсенал – Ковентри 3:0
Голлар: Ҳаверц, 15 (1:0). Сака, 23 (2:0). Эдегор, 49 (3:0)
Арсенал — Райя, Москера, Габриэл, Калафиори (Инкапие, 81), Уайт, Райс (Субименди, 68), Люис-Скелли, Эдегор (Эзе, 76), Золис (Мерино, 76), Сака (Мадуэке, 68), Ҳаверц
Ковентри — Рэшворт, Томас, Аменда, Дасилва, ван Эвейк, Граймс, Йиренки (Торп, 62), Ониека, Томас-Асанте (Рудони, 70), Чауна (Ҳамер, 82), Симмс (Авонийи, 70)
Огоҳлантиришлар: Габриэл 34 – Йиренки 27
«МЮ» кутилмаганда мағлуб бўлди
Майкл Кэррик бошқарувидаги «қизил иблислар» стартни омадсиз бошлади. Чемпионшипдан кўтарилган «Ҳалл Сити» ўз майдонида «қизил иблислар»га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Дастлабки бўлимдаёқ «йўлбарслар» Аджайи ва Менднинг голлари эвазига рақибидан устун келди. Кэррик ва унинг жамоаси вазиятдан чиқиб кетиш учун охиригача ҳаракат қилди. Бироқ мезбонларнинг ҳимояси шу куни бехато ҳаракат қилди ва ҳар бир позициясини ўз вақтида ёпишга улгурди.
Ҳалл Сити» – Манчестер Юнайтед 2:0
Голлар: Аджайи, 17 (1:0). Менди, 38 (2:0)
Ҳалл Сити — Тзолакис, Аджайи (Макнэйр, 64), Иган, Менди (Ҳеррингтон, 64), Жайлс (Таргетт, 85), Койл (Драмеҳ, 70), Крукс, Слейтер, Струд (Миллар, 71), Беллуми, Макберни
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Магуайр, Ҳевен, Шоу, Мазравий (Далот, 80), Сантос (Майну, 67), Тилеманс (Шешко, 67), Бруну Фернандеш, Доргу (Рэшфорд, 46), Мбемо, Куня (Лейси, 80)
Огоҳлантиришлар: Крукс, 42. Миллар, 90 – Доргу, 34
Собослаи «қизиллар»ни қутқариб қолди
Бу учрашув ҳам қизиқарли кечди. «Нюкасл» эрта гол уришга муваффақ бўлди. Аммо иккинчи бўлимда жамоалар ҳақиқий футболни намойиш этишди. Гакпо ҳисобни тенглаштирди. Аммо Уиллок «қизиллар»нинг қувончини узоққа чўзмади. Бир қарашда «қарғалар» ғалабага жуда яқин келишганди. Аммо 90+9-дақиқага келиб, Собослаи пеналтидан гол уриб, мерсисайдликларни мағлубиятдан сақлаб қолди. Афтидан, Ираола ҳамон жамоага мослашиб кета олмагандек. Кейинги турларда Андони учун синовга айланса керак.
Нюкасл — Ливерпул 2:2
Голлар: Эланга (5), Уиллок (57) — Гакпо (55), Собослаи (90+9, пеналти).
Нюкасл — Горничек, Дедич, Ботман, Тиау, Ҳолл, Стойр (Рэмзи, 56), Майли (Бамба, 78), Эланга (Мерфи, 76), Висса (Шер, 90+5), Барнс, Осула (Уиллок, 56).
Ливерпул — Алиссон, Фримпонг, Жаке (Араухо, 70), ван Дейк, Керкез, Собослаи, Гравенберҳ (Кумас, 78), Виртц (Мак Аллистер, 63), Нгумоа (Муноз, 63), Гакпо, Исак.
Огоҳлантиришлар: Висса (25), Керкез (30), Фримпонг (30), Майли (34), Рэмзи (65), Мерфи (79), ван Дейк (90+1), Горничек (90+3).
Ҳимоячилар «Сити»га ғалаба келтирди
Манчестер шаҳридаги беллашув қизиқарли кечди. «Олчалар» 26-дақиқада ҳимоячиларнинг тушунмовчилиги сабаб ҳисобни очди. Таверние гол муаллифига айланди. Ҳисобни тенглаштириш учун «шаҳарликлар» жуда кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Аммо Ҳоланд ва Семенё каби етакчиларга рақиб ҳимоячилари имконият бергани йўқ. 82-дақиқага келиб, Геҳи ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқада эса Гвардиол Петровични ожиз қолдирди. Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган беллашувда Энцо Мареска жамоаси иродали ғалабани илиб кетди. Ўзбекистонлик ҳимоячи эса майдонда фаол ўйнаганлардан бирига айланди.
Манчестер Сити - Борнмут 2:1
Голлар: Таверние 26 (0:1), Геҳи 82 (1:1), Гвардиол 90+ (2:1).
Манчестер Сити — Доннарумма, Люис (Нунеш, 57), Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Эллиот Андерсон (Ковачич, 63), Геҳи, Фоден (Грилиш, 82), O'Райли (Шерки, 63), Семенё, Ҳоланд.
Борнмут — Петрович, Смит, Хилл, Антонио Силва, Трюффер, Люис Кук (Тайлер Адамс, 76), Алекс Скотт, Раян (Бен Доук, 89), Жастин Клюверт (Алекс Тот, 75), Маркус Таверние, Эванилсон (Дениел Жеббисон, 75).
«Тақачилар» парланиб кетди
Ёзги трансфер ойнасини ҳамон титратаётган “Тоттенҳэм” аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. “Брентфорд” майдонига сафар қилган Роберто де Зерби жамоаси биринчи бўлимда икки бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Танаффусдан кейин Кайоде учинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлди. 54-дақиқада эса Тиаго пеналтини амалга ошира олмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Робертсон, Тонали каби ўйинчилар майдонда борлиги ҳам кўзга ташланмади. Кўрамиз, Де Зерби бундай қийин вазиятдан қандай чиқиб кета олади.
Брентфорд – Тоттенҳэм 3:0
Голлар: Люис-Поттер, 12 (1:0). Янелт, 33 (2:0). Кайоде, 49 (3:0)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Тиаго, 54
Брентфорд — Келлеҳер, Айер, Коллинз, Люис-Поттер, Кайоде (Ҳики, 76), Сангаре (Дамсгор, 76), Янелт, Йенсен (Ярмолюк, 67), Шаде, Уаттара (Энтони, 67), Тиаго (Уилсон, 83)
Тоттенҳэм — Кински, Сенеси, ван Ҳекке, Робертсон, Грэй (Удоджи, 86), Бергвалл (Фернандеш, 46), Тонали, Галлаҳер (Бентанкур, 46), Тел, Мур (Мэддисон, 68), Ришарлисон (Соланке, 68)
Огоҳлантиришлар: Янелт, 78 – Галлаҳер, 34
Биринчи бўлимда ҳал бўлган ўйин
Турнинг сенсацияларидан бири “Брайтон” ва “Астон Вилла” иштирокидаги тўқнашувда кузатилди. Унаи Эмери жамоаси “чайкалар”га қарши баҳсда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ таслим бўлишди. Мезбонлар 31 дақиқа ичида Бизот дарвозасига нақ 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Катта эҳтимол Бизот учун ҳам мавсум якунига етди. Испаниялик мутахассис ушбу киперни бошқа асосий таркибда майдонга туширмаса керак. Энг қизиғи шундаки, 40-дақиқада меҳмонлар сафида Жоао Гомес майдондан четлатилди. Футболчи ёзги трансфер вақтида бирмингҳэмликлар сафига яхшигина қиймат эвазига келиб қўшилганди.
Брайтон» - Астон Вилла 4:0
Голлар: Линделёф 8, автогол (1:0), де Куйпер 18 (2:0), Хиншелвуд 30 (3:0), Хиншелвуд 31 (4:0).
Четлатиш: Жоаo Гомес 40 («Астон Вилла»).
Брайтон — Вербругген, Вифер (Ёханна Задок, 78), Вушкович, Данк, Боскали, Гросс, Аяри (Костулас, 64), Диего Гомес (Ялкуе, 86), Хиншелвуд (Костиня, 64), де Куйпер (Усмон Иброҳим, 78), Рюттер.
Астон Вилла — Бизот, Кеш, Линделёф, Пау Торрес (Тайрон Мингс, 74), Матссен (Ружери, 81), Боубакар Камара, Жоаo Гомес, Макгинн (Эдвард Алиссон, 82), Баркли (Богард, 74), Жорж Хеммингс, Буендиа (Гарначо, 86).
Турнир жадвали:

ЛА ЛИГА. 2-ТУР
«Реал» қийин ғалабага эришди
Мадриднинг «Реал» Жозе Моуринио қўл остида Ла Лига баҳсида қийин ғалабага эришди. Чемпионатнинг 2-турида мадридликлар Каталонияда «Эспанёл»га қарши беллашди. Беллингҳэм 9-дақиқада тезкор гол билан ҳисобни очди. 30-дақиқага келиб Калатрава мувозанатни тиклади. Бир қарашда дуранг натижа якунланиши туюлганди. Аммо захирадан майдонга чиққан Эспи «қироллик» жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Эспанёл – Реал 1:2
Голлар: Беллингҳэм, 9 (0:1). Калатрава, 30 (1:1). Эспи, 90 (1:2)
Эспанёл»: Дмитрович, Ридел (Дркушич, 66), Нунес, Инохо, Ал-Ҳилолий, Гонсалес де Сарате (Пол Лосано, 75), Экспосито (Ж. Каррерас, 88), Долан, Калатрава (Бауса, 66), Фернандес, Эрнандес (Пере Миля, 75)
Реал: Куртуа, Ҳаусен, Конате, А. Каррерас (Кукуреля, 64), Дюмфрис (Александр-Арнолд, 80), Валверде, Бернарду Силва (Камавинга, 80), Беллингҳэм (Эспи, 80), Винисиус Жуниор, Арда Гулер (Диоманде, 64), Мбаппе
Огоҳлантиришлар: Калатрава, 32. Ридел, 59. Экспосито, 84. Пере Миля, 90. Пол Лосано, 90 – Винисиус Жуниор, 32
«Барселона» сафарда рақибини тор-мор этди
Каталония клуби меҳмонда «Элче»дан устун келди. Рафиня ва Фермин Лопес дублга эришди. Шунингдек, ёзги трансфер вақтида «Барса»га келиб қўшилган Карим Адейеми ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Гордон ҳам Ла Лигадаги дебютини ўтказди. Танаффус олдидан Гави жароҳат олиб, ўрнини Педрига бўшатиб берди. Маълум қилинишича, 22 ёшли хавбекнинг жароҳати у қадар жиддий эмас.
Элче — Барселона 0:5
Голлар: Рафиня (14 пеналти, 67), Адейеми (45+3), Фермин (71, 79).
Элче — Дитуро, Сангаре, Чуст, Редондо (Бигас, 81), Аффенгрубер, Валера, Моренте (Кепеда, 64), Виляр, Агуадо (Нету, 64), Ҳуари (Буонанотте, 64), Нино (Понсе, 69).
Барселона — Жоан Гарсия, Эспарт, Кристенсен, Эрик Гарсия, Мартин, Гави (Педри, 45), Бернал (Кунде, 80), Ямал (Гордон, 65), Фермин, Рафиня (Канселу, 80), Адейеми (Олмо, 65).
Огоҳлантириш: Ҳуари (33).
Алваерс учун омадсиз кун
«Атлетико» ўз майдонида «Вилярреал»га қарши ўйнаб, катта қийинчиликка дуч келди. Барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 76-дақиқада Ле Норман майдондан четлатилди. Бундан эса «сариқ субмарина» унумли фойдаланди. 86-дақиқага келиб, Жулиано Симеоне жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. Аммо ҳаммаси эмас. 79-дақиқада Хулиан Алварес захирадан Лукман ўрнига майдонга чиқди. Стадионга йиғилган мухлислар аргентиналик форвардни ҳуштакбозлик билан кутиб олди. Ўйин якунига етганидан сўнг унинг номига яна ҳуштакбозлик қилинди. Натижада футболчи тўғридан тўғри кийиниш хонасига йўл олди. Эҳтимол, Хулиан жамоани тарк этиши мумкин.
Атлетико — Вилярреал 2:2
Голлар: Пубил (59), Симеоне (86) — Морено (66, пеналти), Микаутадзе (78, пеналти).
Атлетико — Облак, Пубил (Алварес, 66), Ле Норман, Ҳанцко, Грималдо, Симеоне, Коке (Лоренте, 66), Ҳюлманн, Мендоса (Баэна, 46), Лукман (Хименес, 79), Ли Канг (Барриос, 66).
Вилярреал — Жуниор, Моурино, Фойт, Вейга, Ромеро, Пепе (Масиа, 79), Комесаня (Олувасейи, 85), Гуйе, Молейро (Морено, 61), Перес (Бюкенен, 61), Микаутадзе (Аҳомаш, 79).
Огоҳлантиришлар: Моурино (50), Баэна (54), Ҳюлманн (76), Хименес (90+1).
Четлатиш: Ле Норман (76).
Турнир жадвали:

А СЕРИЯ. 1-ТУР
Италияда ҳам янги мавсум старт олди. «Интер» илк беллашувда дебютант «Монца»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Чалхонўғли ва Эспозито чиройли голларга муаллифлик қилди. Шу тариқа, Киву жамоаси чемпионлик титулини сақлаб қолиш йўлида илк қадамини ташлади.
«Рома» эса Римда «Фиорентина»ни қабул қилиб, Давид Де Хеа дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Дониэлл Мален ҳет‑трикка эришди. Пауло Дибала эса учта ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Натижада римликлар мавсумда яхши кайфиятда бошлади. Ўтган мавсум лигада қолиш вазифасини аранг амаллаган Флоренция клуби эса яна қийинчиликлар гирдобида қолади шекилли.
Рубен Аморим «Милан» бошқарувида А Серия доирасида илк учрашувини Туринда ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Рабио ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоаси ғалабасига улкан ҳисса қўшди. Рамуш эса голсиз тарк этди. Модрич иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. Аморим дружинаси муҳим уч очкога эришди.
Лучано Спаллетти билан катта мақсадларни қўйган «Ювентус» эса «Фронинозе» майдонида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Ягона гол 31-дақиқада Бремер гол уришга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида «зебралар» ғалабани сақлаб қолди. Беллашувдан сўнг Спаллетти майдонда 90 дақиқада ўйнаган Рандал Коло-Муанини кескин танқид қилди. Франциялик форварднинг ўйинлари мураббийга ёқмаган кўринади.
Янги мураббий билан мавсумни бошлаган «Наполи» Генуяда ишончли ғалабага эришди. 67-дақиқада Неапол клуби сафида Кевин Де Брюйне захирадан ўйинга қўшилди. Кейинчалик жамоа ўйини кучайди ва ҳужумлар сони ортди. 82-дақиқага келиб белгиялик яримҳимоячи ҳисобни очди. 5 дақиқа ўтиб, Варгара голига узатмани амалга оширди. Шундай қилиб, «Наполи» ҳам меҳмонда уч очкога эга бўлди.
Интер — Монца 4:1
Голлар: Чалхонўғли 6, Зиелински 48, Эспозито 55, Биссек 63 – Варела 29
Интер – Мартинес, Биссек, Аканжи (Стоунз, 75), Бастони, Диуф (Луис Энрике, 75), Барелла, Чалхонўғли (Сучич, 55), Зиелински, Димарко, Эспозито, Лаутаро Мартинес (Бонни, 54).
Монца – Пиззиначчо, Коуадио, Луччесси, Карбони, Бириндели, Ондоа, Моут (Галаззи, 70), Бакоуне (Кутроне, 70), Колпани (Форсон, 70), Варела, Мангас.
Рома — Фиорентина 4:0
Голлар: Мален (27, 52, 60), Писилли (86).
Рома — Свилар, Манчини, Ндика, Эрмосо (Кулиеракис, 68), Лулли, Кристанте, Коне (Писилли, 79), Уэсли, Дибала (Ал Айнауи, 79), Мора (Соуле, 53), Мален (Кастро, 68).
Фиорентина — Де Хеа, Додр, Драгушин, Раниери, Мариу (Валдепенас, 80), Н'Дур, Фажоли (Оулаи, 62), Брешианини (Хименес, 62), Мастантуоно (Кен, 63), Атта (Мандрагора, 74), Пеллегрино.
Огоҳлантиришлар: Фажоли (30), Эрмосо (39), Коне (49), Пеллегрино (63).
Торино — Милан 1:2
Голлар: Адамс (90+3) — Сиссе (64), Рабио (66).
Торино — Маскарди, Каччиамани (Абуҳилол, 81), Комуззо (Куленович, 85), Влашич, Гинейтис, Исмаили, Казадеи (Адамс, 70), Коко, Педерсен (Фортини, 70), Симеоне (Нжие, 70), Фитц-Жим.
Милан — Меня, Хила (Габбиа, 76), де Винтер, Лофтус-Чик (Модрич, 56), Муса, Павлович, Сиссе (Салемакерс, 66), Эступинан (Бартесаги, 66), Яшари (Рабио, 56), Чуквуэзе, Рамуш.
Фрозиноне — Ювентус 0:1
Гол: Бремер (31).
Фрозиноне — Палмисани, Монтериси (Ойоно, 67), Калвани, Читтадини, Бракалиа (Терзич, 77), Чичелла (Ҳаса, 67), Кало, Шмид (Мазини, 59), Фини (Зербин, 59), Квернадзе, Раймондо.
Ювентус — Викарио (Перин, 90+1), Калулу, Бремер, Келли, Челик (Камбиясо, 69), Локателли, Луис (Копмейнерс, 79), Консейсау (Жегрова, 69), Маккенни, Йилдиз (Бога, 69), Коло-Муани.
Огоҳлантиришлар: Шмид (43), Челик (50), Камбиясо (81), Калвани (90+3).
Женоа – Наполи 0:2
Гол: Де Брюйне 82, Вергара 87
Женоа: Бейло, Маркандалли, Эстигор (Отоа, 66), Васкес, Нортон-Каффи, Френдруп, Эллертссон, Балданци, Аморим (Соу, 75) Витор Оливейра, Коломбо.
Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Раҳмани, Рафа Марин (Оливера, 81), Спинаццола, Ангисса (Де Брюйне, 67), Лоботка, Мактоминай, Политано (Вергара, 67), Ҳойлунд (Лукка, 78), Алиссон Сантос (Ланг, 66).
Турнир жадвали:

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади