Бугун
20
Ўзбек

Умарали Раҳмоналиев: «Бернабеу»да «Реал»га қарши ўйнасак, яхши бўларди»

Футбол
26 август, 02:05
Ўзбекистонлик яримҳимоячи «Сабаҳ» билан ЕЧЛ асосий босқичига чиққач, ўз фикрларини билдирди.
Умарали Раҳмоналиев: «Бернабеу»да «Реал»га қарши ўйнасак, яхши бўларди»
Foto: Sabah FC
25.08.2026 AET Чемпионлар лигаси Сабах Сабах 5 : 2 Hapoel Beer Sheva Hapoel Beer Sheva 2

«Сабаҳ»нинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев жамоаси билан Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ғалаба қозондик. Шунча мухлис келди, улар бизга куч бўлишди. Бу ўйин билан бутун Озарбойжон халқини бирлаштирдик, десам бўлади. Ҳаяжондаман. Сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Аввалги баҳсларда кўп вазиятлар бўлган, аммо фойдалана олмагандик. Мураббийлар «бугун гол уришинг керак» дейишди. Имконият бўлиши билан зарба беришимни айтишганди.

ЕЧЛ асосий босқичида кучсиз жамоа бўлмайди. Рақиб танламаслигимиз керак. Лекин «Бернабеу»да «Реал»га қарши ўйнасак, яхши бўларди.

Энди икки ўзбек ЕЧЛда ўйнаши? (Ҳусанов билан) Бу ажойиб. Ўзбекистонлик мухлислар доим қўллаб-қувватлашади. Энди улар Озарбойжонга «Сабаҳ»нинг ўйинларини кўришга ҳам келишади»
, — дейди Раҳмоналиев ўйиндан кейинги флеш-интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сабах Сабах
  • Hapoel Beer Sheva Hapoel Beer Sheva
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар