Австриянинг ЛАСК клуби ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олди.
Дитмар Кюбауэр бошчилигидаги жамоа плей-офф саралаши сўнгги босқичининг биринчи баҳсида сафарда Мартин О’Нил бошқараётган «Селтик»ка 0:3 ҳисобида йирик мағлуб бўлганди. 25 август куни жамоа эса ўз майдонида шотландияликларни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. 90-дақиқада яримҳимоячи Флориан Флеккер гол уриб, беллашувни қўшимча бўлимларга олиб ўтди.
Шу тариқа, ЛАСК Австриядан Чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиққан бешинчи жамоага айланди. Бунга қадар «Залцбург», «Рапид», «Штурм» ва «Аустрия» энг юқори даражали еврокубокда ўйнаганди.
ЛАСК ўз тарихида илк бор ЕЧЛга чиқди
Футбол
25 август, 23:46
Клуб энг юқори даражали еврокубокда ўйнайдиган Австриянинг бешинчи жамоасига айланди.
Foto: Getty Images
25.08.2026
AET
Чемпионлар лигаси
LASK
5
:
1
Celtic