Бугун
20
Ўзбек

Таэквондо. Ўзбекистонлик қизлар Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этишади (таркиб)

Бошқа спортлар
25 август, 23:23
Мусобақа 28-30 август кунлари бўлиб ўтади.
Таэквондо. Ўзбекистонлик қизлар Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этишади (таркиб)
Foto: Olympic uz

28-30 август кунлари Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича аёллар ўртасида «Taiyuan 2026 World Taekwondo Womens Open Championships» турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Мамлакат таэквондо WТ ассоциациясига кўра, турнирда қатнашадиган таркиб қуйидагича:

-53 кг: Лайло Ҳасанова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-62 кг: Севинч Ҳайитова
-62 кг: Моҳидил Ўктамжонова
-62 кг: Диёра Азизова
-67 кг: Озода Собиржонова
-67 кг: Жасмина Турлибекова
+73 кг: Светлана Саидова
+73 кг: Ирода Миртожиева

Бугунги янгиликлар