«Брайтон» Жауан Ҳажамни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
23 ёшли чап қанот ҳимоячиси «Янг Бойз» клубидан Англия жамоасига ўтди ва 2031 йилга қадар шартнома имзолади.
L’Equipe журналисти Лоик Танзининг маълум қилишича, трансфер қиймати 11 млн еврони ташкил этган. Яна 2 млн евро швейцарияликларга бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.
Ҳажам ўтган мавсумда Швейцария чемпионатида 20 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Жазоир миллий жамоаси футболчиси 3 та ўйинда иштирок этди.
«Брайтон» Жазоир миллий жамоаси ҳимоячисини сотиб олди
Футбол
26 август, 00:34
23 ёшли Ҳажам фаолиятини АПЛда давом эттиради.
Foto: Brighton Howe Albion