Live
4
Ўзбек

АПЛ. «Брайтон» «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
23 август, 11:08
1-тур баҳсида мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол уриб, ишончли ғалабага эришди.
АПЛ. «Брайтон» «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Foto: Getty Images
23.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Брайтон Брайтон 4 : 0 Астон Вилла Астон Вилла

Англия Премер-лигасининг 2026/27-йилги мавсуми 1-турида «Брайтон» ўз майдонида «Астон Вилла»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар 8-дақиқадаёқ Виктор Линделёфнинг автоголи эвазига ҳисобни очди. 18-дақиқада Максим де Куйпер фарқни оширди. Жек Хиншелвуд 30-дақиқада учинчи голни урган бўлса, бир дақиқа ўтиб дублини расмийлаштирди.

«Астон Вилла» 40-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди. Жоаo Гомес иккинчи сариқ карточкасидан сўнг майдондан четлатилди.

АПЛ. 1-тур
Брайтон» - Астон Вилла 4:0
Голлар:
Линделёф 8, автогол (1:0), де Куйпер 18 (2:0), Хиншелвуд 30 (3:0), Хиншелвуд 31 (4:0).
Четлатиш: Жоаo Гомес 40 («Астон Вилла»).

Брайтон: Вербругген, Вифер (Ёханна Задок, 78), Вушкович, Данк, Боскали, Гросс, Аяри (Костулас, 64), Диего Гомес (Ялкуе, 86), Хиншелвуд (Костиня, 64), де Куйпер (Усмон Иброҳим, 78), Рюттер.
Астон Вилла: Бизот, Кеш, Линделёф, Пау Торрес (Тайрон Мингс, 74), Матссен (Ружери, 81), Боубакар Камара, Жоаo Гомес, Макгинн (Эдвард Алиссон, 82), Баркли (Богард, 74), Жорж Хеммингс, Буендиа (Гарначо, 86).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар