«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Премер-лигасининг 1-турида «Борнмут» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабани изоҳлади.
«Шаҳарликлар» баҳс давомида ҳисобда ортда қолган бўлса-да, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартириб, иродали ғалабага эришди. Мареска жамоаси гол ўтказиб юборишидан олдин ҳам яхши ўйин кўрсатганини қайд этди.
«Ростини айтсам, ҳатто биринчи бўлимда ҳам гол ўтказиб юборгунимизга қадар яхши ўйнадик. Рақибга бирор марта ҳам зарба бериш имконини бермадик, ўзимиз эса уч-тўртта яққол вазият яратдик. Кейин улар гол уришди ва бироз қийинлашди. Аммо умуман олганда, биз ғалабага лойиқ эдик.
Иккинчи бўлимда улар бироз ортга чекинди. Бунга қисман биринчи бўлимнинг катта қисмида тўп бизда бўлгани ва улар кўп югургани сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда улар бироз чуқурроқ жойлашди. Бизга 90 дақиқа давомида ғалаба учун курашиш шарт эмас эди, эҳтимол, уч очкони бундан ҳам олдинроқ қўлга киритишимиз керак эди», — деди Мареска.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади.