«Манчестер Сити»нинг «Борнмут»га қарши Англия Премер-лигасининг 1-туридаги баҳси Эрлинг Ҳоланд учун клуб сафидаги 200-баҳс бўлди. Бу ҳақда Манчестер клуби матбуот хизмати хабар берди.
Норвегиялик ҳужумчи баҳсни асосий таркибда бошлади. Ҳоланд учрашувга узун сочларисиз, янги имижда чиқди.
Маълумот учун, Ҳоланд 2022 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган. У инглиз клуби сафидаги дастлабки 200 та учрашувда 162 та гол ва 30 та голли узатма қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Борнмут» баҳси 2:1 ҳисобида Мареска жамоаси фойдасига ҳал бўлди.