«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятида илк бор Англия Премер-лигасининг мавсумдаги биринчи учрашувида гол ура олмади.
«Шаҳарликлар» АПЛнинг 1-турида «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Норвегиялик ҳужумчи учрашувни тўлиқ ўтказди, бироқ гол ёки голли узатма қайд эта олмади.
Ҳоланд бунгача Премер-лигадаги дастлабки тўртта мавсумининг ҳар бирида биринчи тур учрашувида рақиблар дарвозасини ишғол қилганди:
2022/23: «Вест Ҳэм»га қарши 2 та гол;
2023/24: «Бёрнли»га қарши 2 та гол;
2024/25: «Челси»га қарши 1 та гол;
2025/26: «Вулверҳэмптон»га қарши 2 та гол.
Маълумот учун, Ҳоланд «Манчестер Сити» сафидаги 200-учрашувини ҳам айнан «Борнмут»га қарши баҳсда ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 1-турда «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, янги мавсумни ғалаба билан бошлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади