Live
4
Ўзбек

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Манчестер Сити» «Борнмут» устидан иродали ғалабага эришди (видео)

Футбол
23 август, 11:02
«Шаҳарликлар» суперкамбек орқали мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Манчестер Сити» «Борнмут» устидан иродали ғалабага эришди (видео)
Foto: Getty Images
23.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 2 : 1 Борнмут Борнмут

АПЛ 1-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Меҳмонлар 26-дақиқада Маркус Таверниенинг голи эвазига ҳисобни очди. «Манчестер Сити» узоқ вақт давомида жавоб голини ура олмади.

Бироқ мезбонлар баҳс якунида ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячилар назоратни бой берган Марк Геҳи бош билан аниқ зарба йўллаб, 1:1 ҳисобини ўрнатди. Қўшиб берилган вақтда эса Ёско Гвардиол «Манчестер Сити»га ғалаба келтирган голни урди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйнади.

АПЛ. 1-тур
Манчестер Сити - Борнмут 2:1
Голлар:
Таверние 26 (0:1), Геҳи 82 (1:1), Гвардиол 90+ (2:1).

Манчестер Сити: Доннарумма, Люис (Нунеш, 57), Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Эллиот Андерсон (Ковачич, 63), Геҳи, Фоден (Грилиш, 82), O'Райли (Шерки, 63), Семенё, Ҳоланд.
Борнмут: Петрович, Смит, Хилл, Антонио Силва, Трюффер, Люис Кук (Тайлер Адамс, 76), Алекс Скотт, Раян (Бен Доук, 89), Жастин Клюверт (Алекс Тот, 75), Маркус Таверние, Эванилсон (Дениел Жеббисон, 75).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Борнмут Борнмут
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар