«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол Англия Премер-лигасининг 1-турида «Борнмут» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
Учрашувда «шаҳарликлар» дастлаб ҳисобда ортда қолган бўлса-да, якунда иродали ғалабага эришди. Гвардиол эса жамоасига уч очко тақдим этган ғалаба голига муаллифлик қилди.
«Ҳозир ҳамма ўзидан фахрланмоқда. Бу мавсумдаги илк ўйинимиз эди ва ғалабанинг қанчалик муҳимлигини билардик. Айниқса, сўнгги ҳафталарда юз берган барча ўзгаришларни ҳисобга олсак. Биз ғалабага лойиқ эдик. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман», — деди Гвардиол баҳсдан сўнг.
Маълумот учун, Гвардиол «Манчестер Сити»га 2023 йил ёзида «Лейпциг»дан кўчиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади.