Бугун
70
Ўзбек

Мареска: «Биз янги Родрини топишимиз керак»

Футбол
23 август, 02:12
«Манчестер Сити» устози испаниялик яримҳимоячига ўринбосар топиш масаласига тўхталди.
Мареска: «Биз янги Родрини топишимиз керак»
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Энцо Мареска «Барселона»га ўтган яримҳимоячи Родрига ўринбосар топиш ҳақида гапирди.

«Шаҳарликлар» юртига қайтишга қарор қилган 30 ёшли испанияликни, шартномаси бўлса-да, қўйиб юборишга қарор қилди. Футболчи 18 август куни «кўк-анорранглилар» сафига қўшилгани ҳақида эълон қилинди.

«Янги Родрини топишга уриниб кўрамиз. «Манчестер Сити» уни ўз сафига қўшиб олганида Родри «Олтин тўп» соҳиби ва Чемпионлар Лигаси ғолиби эмас эди – бу муваффақиятларга футболчи Манчестерда эришди. Энди мақсадимиз – янги Родрини топиш.


Жамоадан Давид Силва кетганида ҳамма хавотирга тушганди, лекин де Брюйне пайдо бўлган. Кейинроқ ҳаммани Агуэронинг кетиши ташвишга солган – унинг ўрнига Ҳоланд келди. Родри мисол учун Фернандинионинг ўрнини эгаллаган. Муҳим ўйинчи кетганида, агар тўғри ҳаракат қилинса, ҳар доим муносиб ўринбосар топиш мумкин. Бу нормал ҳолат», – дея Мареска сўзларидан иқтибос келтиради City Xtra.

Маълумот учун, АПЛ янги мавсумдаги илк ўйинини «Манчестер Сити» бугун «Борнмут»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар