«Комо» ҳужумчи Мойзе Кен трансфери юзасидан «Фиорентина» билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Николо Скира хабар берди.
Аввалроқ флоренцияликлар 26 ёшли футболчи бўйича таклифни рад этганди, аммо «оқ-кўклар» таслим бўлмаяпти ва ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Манбанинг хабар беришича, яқин соатлар ичида «Комо» форвард учун тахминан 40 млн евро таклиф қилади. Жамоа бош мураббийи Сеск Фабрегас «Фиорентина» ҳужум чизиғи етакчисига устувор мақсад сифатида қарамоқда.
Transfermarkt портали Мойзе Кеннинг актуал трансфер нархини 32 млн еврога баҳоламоқда. Италиялик футболчи «Фиорентина» сафида 78 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 7 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда «Комо» тарихда илк бор УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этади.