«Бавария» клуби етакчиси Йозуа Киммих жамоадоши Жамал Мусиаланинг саломатлиги борасида гапирди.
Шанба куни мюнхенликлар Дортмунднинг «Боруссия»сини мағлубиятга учратиб, Германия Суперкубогини (2:1) қўлга киритди. Мусиала ўйинни ўтказиб юборди – футболчи мавсумолди назорат ўйинларида кетма-кет икки бор «Лейпциг» ва «Ҳайденҳайм»га қарши баҳсларда ҳушини йўқотди.
«Бу ғалаба Жамалники ҳам. У тез орада сафга қайтади деб умид қиламиз. Мусиала «Бавария» ва Германия учун жуда муҳим футболчилардан бири. У нималарга қодир эканлигини яхши биламиз ва тезроқ соғайиб, сафга қайтишидан умидвормиз. Жамоадаги ҳамма уни қўллаб-қувватлайди», – дея Киммих сўзларидан иқтибос келтирди Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жамал Мусиала Бундеслига 1-тури доирасидаги «Штутгарт»га қарши ўйин учун қайдномага киритилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади