Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Лаутаро Мартинесни ҳатто € 100 млн эвазига сотишни рад этмоқда ва «Барселона» билан музокараларни бошламоқчи эмас, деб хабар беради Marca.
Каталонияликлар аргентиналик форвардни «Атлетико» вакили Хулиан Алваресга муқобил вариант сифатида кўрмоқда, аммо манбага кўра, томонлар ҳали музокараларга киришмаган. Италия клуби бу масалани кўриб чиқишни ҳам истамаяпти.
Маълумот учун, Мартинеснинг Милан клуби билан шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. Ўтган йил май ойида ўйинчининг ўзи омма олдида трансфер имкониятини истисно қилган эди, «Интер» президенти Жузеппе Маротта эса «Барселона» билан ҳар қандай музокараларни кескин рад этган. Аммо, оммавий ахборот воситаларига хабарига кўра, «нерадзурри» Мартинесни тахминан 120 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.