Live
27
Ўзбек

Родри «Барселона»нинг Ла Лигадаги илк баҳсини ўтказиб юборади

Футбол
22 август, 10:15
Испаниялик яримҳимоячи янги жамоасининг мавсумдаги илк учрашувида майдонга тушмайди.
Родри «Барселона»нинг Ла Лигадаги илк баҳсини ўтказиб юборади
Foto: Getty Images
23.08.2026, 15:30 Испания Ла Лигаси Элче Элче - : - Барселона Барселона

«Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтган Родри асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказишда давом этмоқда.

Мundo Deportivо хабарига кўра, испаниялик футболчи кетма-кет иккинчи кун индивидуал дастур асосида шуғулланган. Шу сабабли у Ла Лиганинг 1-турида «Элче»га қарши сафар баҳси учун қайдномага киритилмаслиги кутилмоқда.

Родри жаҳон чемпионатидан сўнг таътилга чиққан ва «Манчестер Сити»га қайтганидан кейин ҳам «Барселона»га трансфери якунланаётгани сабабли жамоа билан машғулотларда қатнашмаган. Шу боис каталонияликлар мураббийлар штаби янги футболчини оптимал спорт формасига босқичма-босқич олиб келишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Элче» — «Барселона» баҳси 23 август куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар