Бугун
115
Ўзбек

«Барса» Абдулкаримга янги шартнома таклиф қилиши мумкин

Футбол
21 август, 23:25
Музокаралар трансфер ойнаси ёпилганидан кўп ўтмай бошланиши кутилмоқда.
«Барса» Абдулкаримга янги шартнома таклиф қилиши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим яхшиланган шартлар асосида янги шартнома билан тақдирланиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

18 ёшли футболчи Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штабига асосий жамоада ўйнашга муносиб эканини исботлади. Энди музокаралар трансфер ойнаси ёпилганидан кўп ўтмай бошланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ҳамзанинг каталонияликларга трансфери 1,5 миллион евро ва бонуслардан иборат бўлганди. Шунингдек, ҳужумчи Миср миллий жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар