Бугун
115
Ўзбек

«Милан» «Барса» билан Балде бўйича музокара ўтказишни истамади

Футбол
22 август, 01:05
Футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозини бошқа клубга ўтказишга уринмоқда.
«Милан» «Барса» билан Балде бўйича музокара ўтказишни истамади
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде «Милан»га таклиф қилинди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Унинг агенти Жорже Мендеш мижозини бошқа клубга ўтказишга уринмоқда. Португалиялик агент 22 ёшли футболчининг хизматларини «Милан»га таклиф қилди, аммо «россонери» музокара олиб боришни истамади. Италия клуби бу ёзда яна бир йирик трансферни амалга оширишни режалаштирмаяпти.

Маълумот ўрнида, Transfermarkt порталида Алехандронинг нархи 50 миллион евро сифатида баҳоланган. Аввалроқ Балде «Барселона»ни тарк этишни режалаштирмаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар