Саудиянинг «Аш Шабоб» клуби яримҳимоячиси Томас Парти трансферини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, 33 ёшли ганалик футболчи янги жамоаси сафига эркин агент мақомида қўшилди.
Партининг «Вилярреал» билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига етганди. Испания клуби футболчи билан янги битим тузмасликка қарор қилган. Ўтган мавсумда Парти барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда майдонга тушди.
Томас фаолиятининг асосий қисмини Испания ва Англияда ўтказган. У «Атлетико»да ўйнаганидан сўнг 2020 йилда «Арсенал»га ўтган ва Лондон клуби сафида беш мавсум давомида тўп тепган.