«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоасининг АПЛ 1-турида «Ковентри» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
«Ажойиб ўйин бўлди, йигитлар мақтовга лойиқ. Биз устунлик қилдик, жамоавий ҳаракат қилдик ва тўпни жуда яхши назорат қилдик.
Бизга кучли жамоа, рақибга қандай зарар етказишни яхши биладиган ва аниқ режага эга мураббий қарши турди. Лекин сўнгги дақиқаларга қадар уларга ҳеч нарса яратиш имконини бермадик», — деди Артета.
Маълумот ўрнида, «тўпчилар» Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»ни ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этганди.