Европада Миллатлар лигаси 4-тур учрашувлари давом этмоқда. Қозоғистон ўз майдонида Фарер оролларига қарши ўйнади. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Меҳмонлар 22 ва 63-дақиқаларда иккита гол уришга муваффақ бўлишди. 68-дақиқага келиб, Малий орадаги фарқни қисқартирди. 76-дақиқада Алип эса мувозанатни тиклади.
Шундай қилиб, ёш қўшнилар турнирдаги илк очкосига эга бўлишди. Ҳар икки жамоада бир нафардан футболчи майдондан четлатилди.
Бу натижадан сўнг қозоғистонликлар 1 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. Фарер ороллари эса 6 очко билан 2-поғонани эгаллаган.
Миллатлар Лигаси. 4-тур
Қозоғистон — Фарер ороллари 2:2
Голлар: Малий 68 – Алип 76 – Кнудсен 22, Тури 63
Қозоғистон – Анарбеков, Малий, Алип, Қосим, Басманов (Вороговский, 46), Жагоров (Амир, 73), Жуков (Бекболат, 73), Куат, Каримов (Шушеначев, 46), Самородов, Исломхон (Астанов, 87).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади