Live
22
Ўзбек

Уругвай ўртоқлик баҳсида Ҳиндистонни тор-мор этди

Футбол
6 октябр, 12:56
Араухо дублга эришди.
Уругвай ўртоқлик баҳсида Ҳиндистонни тор-мор этди
Фото: Getty Images
06.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ҳиндистон Ҳиндистон 1 : 6 Уругвай Уругвай

Уругвай миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Ҳиндистонга қарши ўйнаб, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 11-дақиқада Дарвин Нунес вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 22-дақиқада Тапа мувозанатни тиклади. Аммо 28-дақиқада Максимилиано Араухо уругвайнинг иккинчи голини урди. 53-дақиқада Родриго Саласар ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

Орадан олти дақиқа ўтиб эса Араухо яна бир бор гол урди. 71-дақиқада Хуан Санабрия жамоасининг бешинчи голини урди — 1:5. 86-дақиқада Родриго Агирре якуний нуқтани қўйди.

Аввалроқ Бразилия миллий жамоаси Калкуттада Ҳиндистонга қарши ўйнаб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урганди.

Ўртоқлик учрашуви
Ҳиндистон — Уругвай 1:6
Голлар
: Тапа 22 – Нунес 11, Араухо 28, 59, Саласар 53, Санабрия 71, Агирре 86.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳиндистон Ҳиндистон
  • Уругвай Уругвай
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар