«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Сўнгги йилларда Микел Артетага бироз шубҳа билан қараб келдик: у янги босқичга кўтарила оладими? Совринлар юта оладими? Пеп Гвардиола ёки Юрген Клоппдан устун кела оладими?
Энди эса унинг қўлида соврин бор ва Артета ўзини бошқача ҳис қилиши керак. У ҳар доим ўзига ишонган, аммо энди бунинг тасдиғи ҳам бор. Артета Премер-лигадаги энг хавфли мураббийлардан бирига айланмоқда. Қолган мураббийларнинг барчаси нисбатан ёш. Артета шогирдликдан устозлик даражасига кўтарилди. Буни кўриш мумкин», — деди Невилл.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» АПЛнинг 1-турида «Ковентри Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, Микел Артета 2019 йил декабридан буён «Арсенал» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.