«Астон Вилла» клуби «Реал» ҳужумчиси Эндрикни 2027 йил январ ойида таркибига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик 20 ёшли футболчи «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Шу сабабли Эндрик қишки трансфер ойнасида яна ижара асосида бошқа клубга ўтиши мумкин. Футболчи ўтган мавсумни «Лион» клубида ижара асосида ўтказган эди.
Шунингдек, Эндрикка «Рома» ҳам жиддий қизиқиш билдирган ва уни ёзда ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилганди. Бироқ мадридликлар футболчини жамоада олиб қолишга қарор қилганди.
Эндиликда бирмингҳэмликлар футболчи учун асосий даъвогарга айланди. Клуб Чемпионлар лигасида иштирок этиши сабаб футболчи билан келишувга эришиш осон кечиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.