«Манчестер Сити»нинг расмий ҳомийси ОКХ криптовалюта биржаси пул ювиш қонунчилигини мунтазам равишда бузгани учун регуляторлар томонидан қарийб 400 миллион фунт стерлинг (472 миллион евро) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, платформа шубҳали транзаксияларни амалга ошириш ва 5 миллиард доллардан ортиқ ноқонуний даромадларни ювишга ёрдам берган. Регуляторлар мижозларни текшириш протоколларидаги камчиликларни ва шубҳали операцияларга эътибор бермасликни аниқладилар.
Воқеа «Манчестер Сити» раҳбариятини мазкур ҳолат клуб обрўсига салбий таъсирини тахмин қилиш ва ОКХ билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш вариантини кўриб чиқишга мажбур қилди. Ҳамкорлик шартномаси 2022 йилда имзоланган ва клубга брендни машғулот формасидагина жойлаштирилиши учун ўнлаб миллион фунт стерлинг даромад келтирган.
Аввалроқ инглиз клубининг ўзи ҳам Премер-лиганинг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган эди. Шунингдек, кўплаб қоидабузарликлар туфайли «Манчестер Сити» Премер-лигадан четлатилиши ва қўлга киритган унвонларидан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.