«Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Эдегор жамоанинг ҳозирги таркибига баҳо берди.
«Бизда шунчаки ақлбовар қилмас таркиб бор. Исталган футболчини майдонга тушириш мумкин ва у энг юқори даражани намойиш этади.
Биз бир-биримизга ривожланишда ёрдам берамиз», — дея Эдегорнинг сўзларини келтирди журналист Фабрицио Романо.
Қайд этиш лозим, янги мавсум АПЛнинг 1-турида «Арсенал» ўз майдонида «Ковентри»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Эдегор асосий таркибда майдонга тушиб, 76 дақиқа ўйнади ва бир голга муаллифлик қилди.
«Тўпчилар»нинг кейинги рақиби «Астон Вилла» бўлади. АПЛ 2-тур учрашуви 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.