«Реал» яна бир бор дунёдаги энг қиммат футбол бренди деб топилди.
Лондондаги Brand Finance консалтинг компанияси энг катта қийматга эга бўлган 50 та футбол клуби рўйхатини тузди. Мадрид клуби кетма-кет учинчи йил рейтингда биринчи ўринни эгаллади. «Барселона» ўтган йилгидек иккинчи поғонада қолди, «Арсенал» эса 8-ўриндан 3-поғонага кўтарилди.
Топ-10:
1. «Реал» — бренд қиймати: 2,766 млрд доллар, бренд рейтинги: AAA+.
2. «Барселона» — 2,276 млрд доллар, AAA+.
3. «Арсенал» — 1,772 млрд доллар, AAA+.
4. «Бавария» — 1,748 млрд доллар, AAA+.
5. «ПСЖ» — 1,734 млрд доллар, AAA.
6. «Манчестер Сити» — 1,709 млрд доллар, AAA.
7. «Ливерпул» — 1,695 млрд доллар, AAA+.
8. «Манчестер Юнайтед» — 1,659 млрд доллар, AAA+.
9. «Челси» — 1,101 млрд доллар, AAA+.
10. «Боруссия» Дортмунд — 766 млн доллар, AAA.
Рўйхатнинг биринчи ярмидан «Атлетико», «Интер», «Тоттенҳэм», «Милан», «Астон Вилла», «Ювентус», «Нюкасл», «Байер», «Спортинг», «Наполи», «Лейпциг», «Бенфика», «Аякс», «Рома» ва «Порту» клублари ҳам ўрин олган.
«Реал» — қаторасига учинчи йил энг қиммат футбол бренди (топ-10)
Футбол
20 август, 23:19
«Арсенал» 8-ўриндан 3-поғонага кўтарилди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади