Братислава шаҳри (Словакия) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-20 жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди.
20 август кунги баҳсларда ўзбекистонлик курашчи қизлардан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Кумуш медал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева
Бугун, 21 август санасида Улбике Карлибаева бронза медали учун курашни давом эттиради. Шунингдек, 3 нафар ўзбекистонлик эркин курашчи саралаш босқичида гиламга чиқади.
Бронза медали учун:
-57 кг: Улбике Карлибаева / Лилиана Капувари (Венгрия) — Ҳиунаи Ҳурбанова (Озарбойжон)
Кураш, U-20. Муҳайё Нарзиллоева Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди
Бошқа спортлар
21 август, 04:05
Словакияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Foto: United World Wrestling