«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кин ёзги трансферлар жамоани Англия чемпионлиги учун даъвогарга айлантириб қўйгани йўқ, деб ҳисобламоқда.
«Юнайтед» «Челси»дан 55,7 миллион евро эвазига Андрей Сантосни ва «Астон Вилла»дан 40,6 миллионга Юри Тилемансни харид қилди. Клуб бундан ташқари «Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба трансфери устида иш олиб бормоқда.
«Агар гап чемпионатда ғолиб чиқиш ҳақида кетса, бу яримҳимоя етарли эмас. «Юнайтед»нинг асосий муаммолари ҳамон ҳимоя чизиғи билан боғлиқ. Қанот ҳимоячилари ва икки марказий ҳимоячи катта муаммолигича қолмоқда», - деди Кин Stick to Football подкастида.
Шунингдек, Рой Кин яримҳимоячи Тилеманснинг трансфери ҳақида гапириб ўтди.
«Тилеманс - «Юнайтед» учун хавфсиз вариант. У АПЛни яхши билади ва босимда ўзини йўқотиб қўймайди. Аммо у клуб энг юқори даражага чиқишида ёрдам бера оладими? Йўқ».
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 22 август куни АПЛ янги мавсумининг илк ўйинида «Ҳалл Сити»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади