«Барселона» яримҳимоячиси Гави «Манчестер Юнайтед»дан таклиф олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Кэррик испаниялик 22 ёшли футболчини ўз жамоаси сафида кўришни истаган.
Қайд этилишича, инглиз клуби Гавининг трансфери учун тахминан 41 миллион евро таклиф қилган. Бироқ футболчи «Барселона»да қолишга қарор қилган ва «МЮ»дан тушган таклифни рад этган.
Маълумот учун, Гави «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 166 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 18 та ассистни қайд этган.