Live
1
Ўзбек

«МЮ» Балебани трансфер қилиш учун 70 млн евродан ортиқ таклиф юборди

Футбол
19 август, 05:38
Манчестер клуби «Брайтон» яримҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
«МЮ» Балебани трансфер қилиш учун 70 млн евродан ортиқ таклиф юборди
Foto: Getty Images

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли футболчи учун 70 миллион евродан ортиқ ва яна 6 миллион евро бонусларни ўз ичига олган расмий таклиф юборган.

Ҳозирча клублар ўртасида келишувга эришилмаган. Бироқ «Манчестер Юнайтед» яқин вақт ичида янги таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балеба 2025 йил августидан буён «Манчестер Юнайтед»га ўтишга интилиб келмоқда.

Маълумот учун, Карлос Балеба 2023 йилдан буён «Брайтон» сафида тўп тепмоқда ва марказий яримҳимоячи сифатида фаолият юритади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Брайтон Брайтон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар