«Челси» ҳимоячиси Тосин Адарабиойо трансфер якунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 28 ёшли футболчига «Марсел» ва «Бенфика» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Челси» Максанс Лакруани ўз сафига қўшиб олганидан сўнг ҳимоячилар сони ортди. Натижада «кўклар» Тосин билан хайрлашишга қарши эмас.
Ҳозирда даъвогар жамоалар ҳимоячининг вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда. Бироқ томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув мавжуд эмас.
Адарабиойога асосий даъвогар сифатида «Бенфика» қайд этилмоқда. Лиссабон клуби футболчининг барча молиявий талабларини бажаришга тайёр.