Live
3
Ўзбек

Алонсо стандарт вазиятлар бўйича янги мураббий ҳақида: «Челси»да энг яхшилар ишлашини истаймиз»

Футбол
18 август, 12:08
Лондонликлар устози стандарт вазиятлар бўйича янги мураббийнинг клубда иш бошлагани ҳақида гапирди.
Алонсо стандарт вазиятлар бўйича янги мураббий ҳақида: «Челси»да энг яхшилар ишлашини истаймиз»
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо стандарт вазиятлар бўйича мураббий Остин Макфининг штабига таклиф этилганига изоҳ берди. Мутахассис аввалроқ «Астон Вилла»да Унаи Эмери ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

«Биз ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши мутахассислар ишлашини истаймиз. Остиннинг энди биз билан эканлигидан хурсандмиз», - деди Алонсо Men In Blazers Network телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо шу йилнинг ёзида «Челси» бош мураббийи бўлди. Испаниялик мутахассис бошчилигидаги «аристократлар» илк расмий ўйинини 24 август куни «Фулҳем»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар