«Ювентус» 29 ёшли Гулелмо Викарио трансферини расман эълон қилди. Италиялик дарвозабон «Тоттенҳэм»дан икки мавсумга ижара асосида Турин клубига қўшилди.
Ижара учун «Ювентус» тўлов амалга оширмайди. Шунингдек, Турин клуби футболчининг трансфер ҳуқуқларини кейинчалик сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Викарио трансферини тўлиқ сотиб олиш суммаси 8 миллион еврони ташкил қилади. Бонуслар ҳисобига битим қиймати яна кўпи билан 2 миллион еврога ошиши мумкин. «Ювентус» футболчини сотиб олган тақдирда, трансфер пулини уч йил давомида тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Гулелмо Викарио «Тоттенҳэм» сафида 2023 йилдан буён тўп тепиб келаётганди.
Маълумот учун, «Ювентус» 23 август куни Италия чемпионатининг 1-турида сафарда «Фрозиноне»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади