Яқинда италиялик дарвозабон Гулелмо Викарио «Ювентус»га ижара асосида ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳуқуқлари «Тоттенҳэм»га тегишли бўлган футболчи ҳақида Турин клуби бош мураббийи Лучано Спалетти фикр билдирди.
«Викарио — тажрибали ва ақлли профессионал. Унинг фаолиятида яхши натижалар бор. Нима сабабданлигини билмайман, аммо ўтган мавсумда, эҳтимол, нимадир унга яхшироқ ўйнашига халақит бергандир. Шунга қарамай, у топ-даражадаги дарвозабон бўлиб қолмоқда», — деди мутахассис Football Italia нашрига.
Маълумот учун, Викарио ўтган мавсум барча турнирларда 43 та баҳсда майдонга тушиб, уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt италиялик дарвозабоннинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.