Live
5
Ўзбек

«Ювентус» Мартинес учун «Астон Вилла»га 7 млн евро ва бонуслар таклиф қилди

Футбол
16 август, 06:58
Турин клуби аргентиналик дарвозабон трансфери бўйича инглиз жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда.
«Ювентус» Мартинес учун «Астон Вилла»га 7 млн евро ва бонуслар таклиф қилди
Foto: Getty Images

«Ювентус» «Астон Вилла»га дарвозабон Эмилиано Мартинес трансфери учун янги таклиф юборди. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.

Манбага кўра, туринликлар 33 ёшли футболчи учун 7 миллион евро тўлашга ва жамоа натижаларига боғлиқ яна 3 миллион евро бонус беришга тайёр. «Астон Вилла» эса дарвозабон учун 10 миллион еврони кафолатланган тўлов сифатида олишни истамоқда. Шунга қарамай, томонларнинг позициялари аста-секин яқинлашмоқда.

Мартинеснинг шахсий шартнома шартларини келишишда муаммо бўлиши кутилмаяпти. Аргентиналик футболчининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Мартинес бўйича музокаралар фонида Бирмингем клуби «Парма» дарвозабони Зион Сузуки трансферини ҳам кўриб чиқмоқда. Унинг трансфери тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мартинес ўтган мавсум барча турнирларда 44 та баҳсда майдонга тушиб, «Астон Вилла»нинг АПЛда тўртинчи ўрин эгаллаши ва Европа Лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди. ЖЧ-2026да эса Аргентина терма жамоасининг барча 8 та баҳсида иштирок этди. Аргентина финалда Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мартинес 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилмоқда ва клуб сафида 256 та баҳс ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар