«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап фаолиятини «Эвертон»да давом эттириши мумкин. ТEАМtalk хабарига кўра, Ливерпул клуби 23 ёшли футболчи трансфери бўйича Лондон жамоаси билан музокаралар ўтказган.
«Челси» Делапни атиги бир йил аввал харид қилган бўлса-да, футболчини сотишга тайёр. «Кўклар» форвард учун 46,8 миллион евро талаб қилмоқда.
Манбага кўра, айни пайтда Делап трансфери учун курашда «Эвертон» пешқадам. Бироқ «Манчестер Юнайтед», «Ноттингҳэм Форест» ва «Нюкасл» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Делап ўтган мавсум барча турнирларда 41 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.