«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим ЖЧ-2026дан сўнг жамоанинг мавсумолди тайёргарлигини тўлиқ ўтказиб юборган дарвозабон Майк Менян ва яримҳимоячи Адриен Рабёнинг қарорини ҳимоя қилди.
«Рабё, Модрич ва Мик Менян кўпроқ ўйнагани учун уларга кўпроқ дам бердим. Бу мен учун муҳим. Ҳамма ўйинлар сони кўплигидан ва футболчилар бундай юкламага бардош бера олмаслигидан шикоят қилмоқда. Мен уларга қўшимча дам кунларини бердим, чунки улар ўйнай олмаслигини билардим.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиман: бу футболчиларнинг эмас, менинг қарорим эди. Улар машғулот ўтказишни хоҳлашмоқда. Эртага улар «Миланелло»да бўлиб, илк расмий баҳсга тайёргарлик кўришади. Уларнинг жадвали жуда тиғиз бўлди ва улар белгиланган режага амал қилишди», — деди Аморим La Gazzetta dello Sport нашрига.
Мураббий Меняннинг мавсумдаги илк баҳсга тайёр бўлишини ҳам тасдиқлади:
«Микнинг позицияси бошқаларникидан фарқ қилади. Сўнгги мавсумларда «Милан» сафида нечта баҳс ўтказганига қарасангиз, у деярли доим майдонда бўлган. Мик биринчи ўйинга тайёр бўлади. Рабё ҳолатини ҳам баҳолаймиз — Адриен биз учун жуда муҳим футболчи.
Биз ҳаммага ишонишимиз керак, бироқ дам олиши керак бўлган футболчиларга дам беришимиз шарт. Чунки олдинда жуда оғир мавсум турибди», — дея қўшимча қилди Аморим.
«Милан» янги мавсумдаги илк расмий баҳсини «Торино»га қарши ўтказади.