«Манчестер Сити» «Барселона»нинг Родри трансфери бўйича сўнгги таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Каталонияликлар 30 ёшли яримҳимоячи учун 60 миллион ва яна 10 миллион евро бонуслар таклиф қилган. Бироқ манчестерликлар бу таклифни рад этиб, бонусларни ҳисобга олган ҳолда 80 миллион евро олишни хоҳламоқда.
Томонлар музокараларни давом эттирмоқда ва келишувга эришиш борасида оптимистик кайфиятда. Келишув яқин кунларда амалга ошиши кутилмоқда.
Аввалроқ Родри келаси ҳафта «Манчестер Сити» билан машғулот ўтказишни режалаштирмаётгани маълум қилинганди.