«Боруссия Дортмунд» ПСВ яримҳимоячиси Жоуи Вирман трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Томонлар 21,5 миллион евролик трансфер бўйича келишиб олди.Вирман «Боруссия Дортмунд» билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг трансферни расман якунлаш кутилмоқда.
Вирман 2022 йилдан буён ПСВ сафида тўп тепиб келаётганди. Энди 27 ёшли яримҳимоячи фаолиятини Бундеслига клубида давом эттиради.