«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр ҳозирда «Милан»ни бошқараётган собиқ мураббий Рубен Аморим ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Аморимни кўрганим яхши бўлди. У ажойиб мураббий. Мен у ҳақида ёмон гап айта олмайман. Шунчаки, «МЮ»да унинг ишида ҳаммаси ўхшамади. Аммо ҳозир у катта клубни бошқармоқда. Мен «Милан»ни кузатиб бораман ва уларга ажойиб мавсум ўтказишларини тилайман», — деди Магуайр баҳсдан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Аморим яқинда собиқ жамоасига қарши «Милан» бош мураббийи сифатида майдонга тушди. Ўртоқлик баҳсида италияликлар «Манчестер Юнайтед»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.