«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этганидан кейин ҳам ушбу жамоа АПЛда «канонирлар»нинг асосий рақибларидан бири бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Бизнинг рақибларимиз кўп бўлади. Жамоалар таркиби, мураббийлари ва клубларнинг ўзини ҳисобга олсак, бу шундай. Аммо биз буни барибир биламиз.
Биз ўзимизга эътибор қаратишимиз ва мавжуд барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, ўзимизга энг яхши имкониятларни яратишимиз керак. Кейин эса кунма-кун ҳаракат қиламиз. Бу жуда ва жуда узоқ йўл бўлади», — деди Артета ESPN нашрига.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 август куни «Арсенал» ва «Манчестер Сити» Англия Суперкубоги учун баҳсда майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.