Италия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Перо «Париж» сафидаги мавсумдан сўнг бутсаларини михга илган Чиро Иммобиле фаолиятини якунлаганига муносабат билдирди.
«Қандай фаолият, Чиро! Голларга, фидойиликка ва ғалабага бўлган иштиёққа бой ақлбовар қилмас фаолият. Сени чин қалбимдан қутлайман, тўпурар», — дея Дел Перонинг сўзларини cittaceleste.it нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Иммобиле фаолияти давомида тўрт марта А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлган.