Live
11
Ўзбек

Калафиори Англия Суперкубоги тарихидаги энг тезкор голни урди — 23-сонияда

Футбол
16 август, 10:34
Аввалги рекорд 1968 йилги «Манчестер Сити» — «Вест Бромвич» учрашувида қайд этилган.
Калафиори Англия Суперкубоги тарихидаги энг тезкор голни урди — 23-сонияда
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳимоячиси «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги баҳсида ҳисобни очди.

Италиялик футболчи учрашув бошланганидан атиги 23 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди. Айрим манбаларда гол вақти 24 сония сифатида қайд этилган.

Шу тариқа Калафиори Англия Суперкубогининг бутун тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди.

Аввалги рекорд 1968 йилги «Манчестер Сити» — «Вест Бромвич» учрашувида қайд этилган. Ўша баҳсда «Сити» ҳужумчиси Бобби Оуен илк дақиқада гол урган. «Манчестер Сити»нинг расмий сайти ҳам Оуен ўша учрашувда дубл қайд этганини тасдиқлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Суперкубоги Англия Суперкубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар