Live
6
Ўзбек

«Реал» Камавингани Англияга қўйиб юборишга тайёр

Футбол
16 август, 08:19
«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» франциялик яримҳимоячининг ҳолатини кузатмоқда.
«Реал» Камавингани Англияга қўйиб юборишга тайёр
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Эдуардо Камавинга бўйича Англия клубларидан келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. «Қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио Камавингани ўз лойиҳасининг асосий футболчиларидан бири сифатида кўрмаяпти. Шу сабабли клуб яримҳимоячи трансфери бўйича таклифларни тинглашга тайёр.

Камавинганинг ҳолатини «Манчестер Сити» ҳам кузатмоқда.

Франциялик яримҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 43 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, Камавинганинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар