«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр «Барселона»даги ижара давридан сўнг жамоага қайтган Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди.
«Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»да қолишига умид қиламиз, чунки у биз учун жиддий кучайиш бўлади. У бизга албатта ёрдам беради. Рақиблар учун катта хавф туғдиради. Мен Маркус билан узоқ вақт бирга ўйнаганман ва нима ҳақида гапираётганимни яхши биламан», — деди Магуайр, журналист Саймон Стоун сўзларини келтирмоқда.
Маълумот учун, 28 ёшли Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб сафида жами 426 та баҳсда майдонга тушиб, 138 та гол урган ва 79 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, вингер ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказиб, 49 та баҳсда 14 та гол ва 14 та ассист қайд этди.