Live
4
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» мавсум бошланиши олдидан таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келди

Футбол
16 август, 06:04
Бир қатор футболчилар жароҳати сабаб жамоанинг мавсумдаги илк баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» мавсум бошланиши олдидан таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келди
Foto: Getty Images
22.08.2026, 07:30 Англия Премер-лигаси Ҳалл Сити Ҳалл Сити - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» мавсумолди тайёргарликни «Милан»га қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади. Manchester Evening News хабарига кўра, АПЛ янги мавсуми бошланиши олдидан жамоада таркиб билан боғлиқ бир қатор муаммолар юзага келган.

«Милан»га қарши баҳсда жароҳат олган Матеус Кунянинг ҳолати жиддий эмас. Бразилиялик футболчи 22 август куни «Ҳалл Сити»га қарши баҳсга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Мейсон Маунт «ПСЖ»га қарши баҳсда оёғидан жароҳат олганидан сўнг иккита ўртоқлик баҳсини ўтказиб юборди. Яримҳимоячининг «Ҳалл Сити»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаши эҳтимоли паст, бироқ у қайдномадан жой олиши мумкин.

Бенжамин Шешко май ойида олган болдир жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Унинг «Ипсвич»га қарши 30 августдаги баҳсда сафга қайтиши мумкин.

Маттейс де Лигт белидаги жарроҳлик амалиётидан кейин тикланмоқда. Ҳимоячи аллақачон майдонда машғулотларни бошлаган, бироқ унинг расмий баҳсларга қайтиш муддати ҳозирча номаълум.

Том Хитон «ПСЖ»га қарши баҳсда сонининг орқа қисмидан жароҳат олди. Дарвозабоннинг 6 сентябр куни «Эвертон»га қарши баҳсгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Мануел Угарте июн ойида Уругвай миллий жамоаси сафида Испанияга қарши баҳсда тизза бойламларидан жароҳат олган. Яримҳимоячи мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборади ва фақат 2027 йилда сафга қайтиши мумкин.

Карл Дарлоу эса «Манчестер Юнайтед»га ўтишидан олдин олган жароҳати сабаб мавсумолди баҳсларида майдонга тушмади. Унинг жароҳати жиддий ҳисобланмаяпти ва дарвозабон «Ҳалл Сити»га қарши баҳсгача сафга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» АПЛдаги янги мавсумни 22 август куни сафарда «Ҳалл Сити»га қарши баҳс билан бошлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар