Бугун
49
Ўзбек

«МЮ» ва «Ювентус» Контени диққат билан кузатмоқда

Футбол
5 октябр, 07:40
    6
Мутахассис эса ҳозирча эркин агент мақомида.
 «МЮ» ва «Ювентус» Контени диққат билан кузатмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» жамоалари Антонио Конте атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда Football-Italia хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки клуб италиялик 57 ёшли мутахассис номзодини бош мураббийлик лавозими учун кўриб чиқмоқда.

Конте мураббийлик фаолиятида «Ювентус», «Челси», «Интер», «Тоттенҳэм» ва «Наполи» каби клубларни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи «Наполи» бўлиб, мутахассис Неапол клубини 2025/26 йилги мавсум якунига етгач тарк этган.

Шунингдек, Антонио «Ювентус» алоҳида аҳамиятга эга клуб ҳисобланади. Итальян мутахассиси 2011–2014 йиллар оралиғида Турин жамоасини бошқарган ва айнан шу даврда «зебралар» кетма-кет уч марта Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Бироқ ҳозир «эски синьора» бошқарувида Лучано Спаллетти ишламоқда. Шунинг учун Конте эҳтимолий қайтиши мураббийлар штабидаги жиддий ўзгариш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Мутахассис эса ҳозирча эркин агент мақомида. Шу боис унинг кейинги манзили бўйича қарор қабул қилишда клубнинг лойиҳаси, раҳбариятнинг режалари ва мураббийга бериладиган ваколатлар муҳим омил бўлиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар